“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ ЖАМОАСИГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

Қадрли ҳамкасблар!

Биз бир жамоа бўлиб, халқимизнинг фаровонлиги, юртимиз равнақи йўлида меҳнат қилаяпмиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан эришилаётган ютуқлар ва муваффақиятларда ҳар бирингизнинг алоҳида ўрнингиз ва ҳиссангиз бор!

Табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида, завод ва конларда, қудуқларда вахта режимида бир неча кунлаб оила аъзолари ва уйидан йироқда фаолият олиб бораётган – кузатувчи, чилангар, геолог, кончи ҳамда қурилма ишчиси, электрик, энергетик, механик, технолог, метролог каби барча меҳнатсевар ходимларимизни Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Сизларни ва сиз орқали оила аъзоларингиз, яқинларингизни ҳам ушбу муборак байрам билан самимий табриклайман!

Сизларга тинчлик-хотиржамлик, файзу баракот, оилавий бахт-саодат ва юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда ривож тилайман!

Эзгу ният ва эзгу ишларимиз ҳамиша рўёбга чиқсин! Яратганнинг ўзи ҳамиша сизу бизга мададкор бўлсин!

Меҳриддин АБДУЛЛАЕВ,
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси