March 17

“Ўзбекнефтгаз”: “Honeywell UOP” компанияси билан “GTL” заводида янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 декабрда “Uzbekistan GTL” заводини тантанали очилишида белгилаб берилган устувор йўналишлар ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан заводдаги мавжуд қувватлардан унумли фойдаланиш бўйича истиқболли лойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва уларни амалга ошириш мақсад қилиб олинган.

Истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича технологиялар лицензиар компаниялари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖга таклифлар билдирилмоқда. Шулар қаторида “Honeywell UOP” компанияси Ўзбекистон Республикасида кўп йиллардан бери нефть ва газ саноати технологияси ҳамда қурилмаларини етказиб беришда ишончли ҳамкор саналади.

Куни кеча “Honeywell UOP” компанияси мутахассислари иштирокида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган ва юқори иқтисодий самарадор бўлган истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, “Honeywell UOP” нефть ва газни қайта ишлаш, нефть ва газ кимёси соҳасида замонавий технологияларни етказиб берувчи компания. Ҳозирги кунда компания томонидан жами 3000 минг ортиқ фаол патентлар дунё бўйича лицензион технологиялар асосида фаолият юритмоқда. Дунё миқёсида бензин ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича 60 фоиз ва биологик парчаланувчи ювувчи воситалар бўйича 90 фоиз ишлаб чиқариш технологияларини етказиб беради.

Музокарада “Uzbekistan GTL” заводи синтетик хомашёси таркибидан керакли углеводородларни селектив ажратиб олиш орқали синтетик кир ювиш воситаси учун алкил бензол (ЛАБ) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаларида компаниянинг технология лицензиари сифатида иштирок этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Хорижий компания томонидан юқорида келтирилган лойиҳаларни амалга оширишда замонавий технология ва лицензия билан кўмаклашиш ҳамда молиялаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш таклифини берди.

Мазкур лойиҳаларни ишга тушириш орқали Евроосиё минтақасида Ўзбекистон Республикасининг ёқилғи-энергетика ва нефть ва газ кимё соҳасидаги мавқеини юксалтириш, шунингдек, технологик қувватлар чуқур қайта ишлаш кўрсаткичини ошириш ҳамда юқори қўшилган экспортбоп маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш имконияти яратилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|