“Ўзбекнефтгаз”: Нефть базаларида автоматлаштирилган бошқарув тизими (АСКУНН) жорий этилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ–4699-сонли “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖда қатор ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, тизимда автоматлаштириш ва рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, 2020 йил 6 ноябрдаги видеоселектор баённомасида Жамиятга тегишли нефть базаларида мавжуд вертикал ва горизонтал сиғимларга сатҳ-ўлчагичларни ўрнатиш, назорат қилиш ва кузатиш учун 2021 йил тўлиқ якунлаш бўйича топшириқ берилган эди.

Ушбу қарорлар юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Метрология ва автоматлаштириш бўлими ходимлари томонидан “Қарши”, “Мароқанд”, “Чинобод” нефть базаларида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Сиғимларда замонавий, сатҳ, босим, гидростатик босим, ҳарорат ўлчаш асбоблари ўрнатиш учун сиғимлар баландлиги ва улар ўртасидаги масофалар, лаборатория, тарози, диспетчерлик хоналар ҳолати пудратчи ташкилотлар “Махсусэнергогаз” АЖ ва “Альбатрос” АЖ компанияларининг малакали мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Таъкидлаш керакки, автоматлаштирилган тизим ўрнатилиши натижасида нефть маҳсулотлари ҳисобини юритишда тўлиқ аниқликка эришилади ва маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва оператив бошқарувда қулайликларга эришиш ҳам таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Kучлик нефть базаси” МЧЖнинг барча маълумотлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий диспетчерлик хизмати тизимига онлайн режимига ўтказилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|