“Ўзбекнефтгаз”: Устюртда технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизими (АСОДУ) жорий этилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ–4699-сонли “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан тизим ташкилотларида автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик бошқарув тизимини (АСОДУ) жорий қилишга “Йўл харитаси” тузилди.

Шунга асосан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик бошқарув тизимини (АСОДУ) жорий қилиш ишлари бошланди ва 5 дона сервер қурилмаси, 6 дона видео-девор ўрнатилиб бўлинди.

Технологик жараёнлар оператив-диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизими (АСОДУ) дастурий платформа орқали маълумотларнинг турли хил интеграциялашувини 10 дона сервер қурилмаси, 5 дона алоқа тармоқ шкафлари ўрнатилиб, ишлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнларида шаффофлик таъминланмоқда.

Мазкур тизим орқали замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда, жараёнларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш назарда тутилган бўлиб, технологик жараёнларнинг барча параметрлари – компрессор агрегатлари, сарф, сатҳ, босим, босимлар фарқи, ҳарорат каби технологик маълумотлар ягона анамацион кўринишда мнемосхемаларга йиғилиб, бир вақтнинг ўзида, айни пайтда ва аввал содир бўлган жараёнларни кузатиш имконияти яратилади.

Бу эса, саноатнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини оширишни таъминлайди ва уни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Ҳозирда бошқарма тасарруфидаги барча газ ҳайдаш компрессорлари газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларнинг параметрлари автоматлаштирилган тизимлар орқали марказий диспетчерлик хизматига чиқариш бўйича монтаж-созлаш, дастурий таъминот ишлари амалга оширилмоқда.

Таъкидлаб ўтамиз, ушбу ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти, Метрология ва автоматлаштириш мутахассислари бошчилигида Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Promkipavtomatika Engineering” МЧЖ пудратчи ташкилоти мутахассислари билан ҳамкорликда бажарилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|