“Ўзбекнефтгаз”: “Денгизкўл” конида табиий газнинг кунлик ҳажмини 1,5 млн куб метрга ошириш имконини берувчи Сиқув компрессор станцияси барпо этилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Natural Gas-Stream”, “Eriell Oilfield Services Middle East DMCC” компаниялари ҳамкорлигида уч томонлама шартнома имзоланган.

Ушбу Дастур доирасида амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири “Денгизкўл” конида сиқув компрессор станцияси қурилиши ҳисобланади.

“Денгизкўл” конида қурилаётган сиқув компрессор станцияси мавжуд бўлган сиқув компрессор станциясига қўшимча равишда табиий газ ҳажмини кунига 1,5 млн куб метрга ошириб бериш имконини беради.

Бугунги кунда ушбу сиқув компрессор станциясидаги қурилиш монтаж ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Шу жумладан, ер ишлари – 80 фоиз, бетон ишлари – 72 фоиз, хизмат кўрсатувчи биноларнинг ғишт девор териш ишлари 98 фоизга бажарилган. Қувур ётқизиш, қудуқлар ўрнатиш ва металл монтаж ишлари бошлаб юборилган.

Айни пайтда объектни узлуксиз электр энергия билан таъминлаш учун олиб келтирилган трансформатор подстанциясини монтаж қилиш ишлари якунланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|