October 23, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги бошқарма ва корхоналар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамиятининг барча бошқарма ва корхоналарини 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирлар доирасида барча нефть ва газ объектлари мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.

Асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари
куз-киш мавсумида барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• 156 та технологик қурилма, 44 та қозонхона, 140 та қозон, 86 та ишлаб чиқариш бинолари, 397 та сиғим, 26 та газ тақсимлаш пункти (ГТП), 49,2 километр газ тармоқлари, 12,9 километр иссиқлик тармоқлари, 7,8 километр сув тармоқлари, 165 та трансформатор подстанцияси, 256,1 километр электр тармоқлари, 3,7 километр кабель эстакадалар таъмирланди;

• 364 та сиғим тозаланди, 2,7 километр иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди;

• 68 та дизель электр станцияси, 165 та узлуксиз электр таъминоти манбалари (UPS), 71 та захирани автоматик улаш қурилмаларининг (АВР) ишчи ҳолати текширилди.

Шунингдек, газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидаги мавжуд сиқув компрессор станцияларидаги 50та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга Республика истемолчиларини куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда ойлик етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилиб, шу асосида узлуксиз етказиб бериш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Республика истемолчиларини ва Иқтисодиёт тармоқларини ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида зарур миқдорларда захиралар яратилди ҳамда “Товар ҳомашё биржаси” орқали ўрнатилган тартибда сотувга қўйилиб борилмоқда ва харид қилинган маҳсулотлар ўз вақтида истеьмолчиларга етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|