“Ўзбекнефтгаз”: Паст ҳароратда газни сепарациялаш қурилмасининг агрегатлари таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан нефть ва табиий газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарма мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тизимдаги технологик қурилмаларни барқарор ишлаши ҳамда қайта ишланаётган табиий газнинг сифат кўрсаткичларини талаб даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Паст ҳароратда газни сепарациялаш қурилмасининг турбодетандер агрегатларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Кўп йиллардан буён ишлатилиб келинаётган турбодетандер агрегатларини таъмирлаш учун махсус техникалар, барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмларни алмаштиришда бошқарманинг ички имконияларидан фойдаланилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан технологик объектда амалга оширилган таъмирлаш ишлари якунланиб, ишга туширилди.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, бошқарма 1980 йилда ташкил қилинган, бошқарма қазиб олиш ва қайта ишлашга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|