“Ўзбекнефтгаз”: “UNG training” ягона таълим марказига директор тайинланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ишчи-ходимларини малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш мақсадида “UNG training” МЧЖ ягона таълим маркази ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг қарорига асосан, Адизов Бобиржон Замирович “UNG training” ўқув маркази директори лавозимига тайинланди.

Бобиржон Адизов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институтида етакчи илмий ходим лавозимида фаолият юритиб келган.

Техника фанлари доктори, Бобиржон Адизов 2005-2006 йилларда Бухоро нефт ва газ коллежида ўқитувчи, 2006-2014 йилларда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтида катта ўқитувчи, кафедра мудири, 2014-2017 йилларда “Ўзнефтгазқурилишинвест” АКда муҳандис, етакчи мутахассис, бош мутахассис лавозимларида ишлаган.

2019-2020 йилда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиалида нефть конларига ишлов бериш бўлими доценти вазифасида ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|