“Ўзбекнефтаз” АЖ: “Ёрмоқ” конидан “Чунағар” конигача узунлиги 7,4 км бўлган табиий газ қувури ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ва транспортировка қилиш тизимини яхшилаш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил учун қурилишлар манзилли дастурига Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрмоқ” кони йиғув пунктидан “Чунағар” кони йиғув пунктигача бўлган табиий газ қувурини кенгайтириш ҳам киритилган. Шу мақсадда пунктлар ўртасида диаметри Ø168х10мм, узунлиги L-7,4 км бўлган қўшимча табиий газ қувури қурилиб ишга туширилди.

Табиий газ қувурини ишга туширилиши натижасида ҳозирда мавжуд диаметри Ø159х10мм бўлган табиий газ қувурида сиқилишларнинг олдини олиш ва қувурларнинг газ ўтказувчанлик қобилиятини оширишга эришилди. Шунингдек, жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан ишга тушириладиган “Ёрмоқ” конидаги 9-, 10-сонли қудуқлардан қазиб олинадиган табиий газни алоҳида қувур билан “Чўнағар – Бўзахур” газ қувури орқали табиий газ таркибидан механик аралашмалар, қатлам сувлари ва газ конденсатини ажаратиб олиш учун “Бўзахур” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига узатиш имконияти яратилди.

Табиий газ қувурининг қурилиш монтаж ишлари Бошқарманинг Капитал қурилиш ва таъмирлаш цехи қурувчилари томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрмоқ” кони Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|