“Ўзбекнефтгаз”: “Алан” конида кунлик 80 минг куб метр табиий газ ва 1,9 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газконденсат конидаги 213-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2950–2840 метр оралиғига фильтр-хвостовик туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,9 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган бурғилаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ газ коллекторига қўшилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|