“Ўзбекнефтгаз”: Муборакдаги “Алан” конида табиий газ ва газ конденсати олинадиган янги қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газ конденсат конидаги №210 сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди.

Қудуқнинг 2949–2765 метр оралиқлари перфорация қилиниб, фильтр туширилди.

Қудуқдаги ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,9 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Алан” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|