“Ўзбекнефтгаз”: Бухородаги “Андакли” конидан 81,1 млн куб метр табиий газ ва 0,5 минг тонна газ конденсати қазиб олиниши кутилмоқда (Видео)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун конлар ва қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимлар вахта режимида фаолият юритишмоқда.

Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган “Андакли” конидаги 3-, 4- ва 5-излов-қидирув қудуқларида излов бурғилаш ишлари олиб борилди.

Натижада, “Андакли” конидаги биргина қудуқдан кунлик 100 минг метр куб табиий газ оқими олинди ва консервацияга қўйилди.

2020 йилнинг ортда қолган шу даврига қадар, кондаги қудуқлар сони жами 5 та бўлиб, шундан 3 та қудуқ мунатзам ишлатилиб келинмоқда. 1 та қудуқда бурғиулаш ва 1 тасида эса капитал таъмирлаш олиб борилади.

“Андакли” конидан қазиб олинаётган табиий газ диаметри Д-219 мм, узунлиги 10,3 км бўлган қувур билан Қумли ГДТҚ - Учқир ГОТҚ диаметри Д-720 мм, узунлиги 66,1 км бўлган табиий газ қувури орқали “Учқир” Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасига узатилади.

Қурилмада қазиб олинган табиий газ таркибидан суюқ углеводородлар, водород сульфид ва нордон газлар абсорбция жараёнида ажратиб олинади ҳамда Учқир- Газли диаметри Д-1020, узунлиги 47 км бўлган магистрал газ қувури орқали Газли магистраль газ қувурлари бошқармасига узатилади.

Ҳозирга қадар, ушбу кондан 31,4 млн метр куб табиий газ ва 0,3 минг тонна газ конденсати қазиб олинди. 2 та қудуқ бурғиланиб ишга топширилди ва қўшимча 6,6 млн метр куб табиий газ ва 0,15 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|