“Ўзбекнефтгаз”: Андижонда яна бир қудуқдан кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириға асосан, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлар ва қудуқларда бурғилаш ва қайта таъмирлаш ишлари ҳажми кенгайтирилди.

Хусусан, “Чақар” майдонидаги ишлатилмаётган қудуқлар мажмуасида турган қудуқларда таъмирлаш ишлари ўтказилиши режалаштирилди ҳамда самара бериши мумкинлиги аниқланган 2-сонли қудуқ тўла таъмирланди.

Қудуқда қатлам сув йўлларини ёпиш ишлари бажарилиб, 1681–1687 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилди. Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш натижасида ўртача кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Чақар” майдони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|