“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан Анваров Жавоҳирбек Ғайратжон ўғли Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Жавоҳирбек Анваров шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бизнес режалаштириш ва иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳа ва импорт шартномаларни мажмуавий экспертиза маркази”, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Лойиҳа ва импорт шартномаларни мажмуавий экспертиза маркази”да турли лавозимларда ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|