November 4, 2021

“Ўзбекнефтгаз: Нефть ва газ корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирнинг олдини олиш бўйича доимий экоаналитик назорат ўрнатилган

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш мақсадида инновацион технологияларнинг тадбиқ этиш билан бир қаторда мавжуд технологияларни атроф-муҳитга зарарини камайтириш бўйича экоаналитик мониторинг назорати олиб борилмоқда.

Жорий йил бошидан буён олиб борилган назорат натижасида таҳлилларни ўтказиш графигига асосан 16333 марта (100%) атмосфера ҳавосидан, 20938 марта (107%) оқова сувлардан ва 606 марта (100%) тўпроқ таркибидан таҳлилларнинг олиниши таъминланди.

2021 йил ҳисобот даврида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича 165 та тадбирлардан 106 та тадбир бажарилиши учун 3,67 млрд сўм сарфланди ва амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича қуйидаги экологик натижаларга эришилди:

• атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 10,62 минг тонна ва ўтган даврга нисбатан 4,44 минг тонна кам ташланди;

• оқова сувлар ташланмалари миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 13,78 минг куб метр ва ўтган даврга нисбатан 11,1 минг куб метр кам ташланди;

• чиқиндиларнинг миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 10,9 минг тонна ва ўтган даврга нисбатан 8,01 минг тонна кам чиқарилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, “Тўрақурғон базаси” МЧЖ, “Фарғона нефть базаси” МЧЖ, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди ва уларни бартараф этишда амалий ёрдам берилди. Чора-тадбирнинг бажарилиши бўйича ҳисобот тайёрланди, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун Давлат экология қўмитасига юборилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|