April 7

“Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлари диққатига!

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикасининг “Aкциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 51-моддасига асосан 2017 йил ва ундан олдинги йил якунлари бўйича ҳисобланган, эгаси ёки унинг ҳуқуқий вориси ёки меросхўрлари томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендлар “Ўзбекнефтгаз” AЖ ихтиёрида қолдириш тўғрисида “Ўзбекнефтгаз” AЖ ягона акциядорининг 2022 йил 10 мартдаги қарори қабул қилинди.

Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” AЖ ва унга қўшилган акциядорлик жамиятлари (“Ўзбурғунефтгаз” AЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” AЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” AЖ, “Ўзнефтгазмаш” AЖ, “Aндижоннефт” AЖ, “Жарқўрғоннефт” AЖ) акциядорларидан жорий йилнинг 11 апрелига қадар “Ўзбекнефтгаз” AЖга 2017 йил якуни ва ундан олдинги йиллар учун ҳисобланган дивидендларни олиш учун “Ўзбекнефтгаз” AЖга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Шунингдек, юқоридаги акциядорнинг қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ имтиёзли акция эгаларига 2020 йил якуни бўйича ҳар бир акция учун 125 cўм миқдорида дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини ва банк реквизитларини (транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами, банк коди, акциядорнинг пластик карта рақами), СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) рақамларини ва паспорт нусхаларини тақдим этилишини сўраймиз.

Батафсил маълумотларни 71 207-27-72 (ички номер: 2061, 2064, 2065, 2066) телефон рақами, kans@ung.uz электрон почта манзили ёки қуйидаги манзил орқали олишингиз мумкин:

Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|