“Ўзбекнефтгаз”: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан ҳамкорликда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун зарурий чоралар кўрилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 9 август куни ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 19 августдаги ”Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир 2021 йил август-декабрь ойларида амалга ошириладиган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар “Йўл харита”сига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали 599,1 минг тонна суюлтирилган газни республика аҳолисига етказиб бериш белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи аососида нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводлари томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газни барқарор етказиб бериш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Берилган топшириқлар ижросини бажариш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раҳбарияти билан биргаликда 2021 йил январь-декабрь ойларида республика истеъмолчиларига суюлтирилган газ ҳажмлари тақсимоти жадвали келишилди ва суюлтирилган газни республика аҳолисига етказиб бериш вилоятлар кесимида тасдиқланди ва етказиб бериш таъминланмоқда.

Республика аҳолисини узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида тасдиқланган “Йўл харита”га асосан август-декабрь ойларида биржа савдолари ҳамда экспорт орқали реализация қилишни тўлиқ тўхтатиш белгиланди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ раҳбарияти билан келишилган ҳолда график ишлаб чиқилди ва август-декабрь ойларида 274,0 минг тонна (ҳар ойда 55 минг тоннадан, ўтган йилнинг ўртача ойлар кесимига нисбатан ҳар ойда 6 минг тонна кўп) етказиб бериш келишилган ва таъминлаш учун зарурий чоралар кўрилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводи томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаьминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига жорий йилнинг 8 ой якунлари билан 379,1 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Бу эса, ўз навбатида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 45,8 минг тонна кўп, ўсиш суръати эса 113% ташкил этмоқда.

Ўтган йилларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, 2017 йилда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун “Ҳудудгазтаьминот” АЖга 363,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилган бўлсада, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 530,9 минг тоннани (ўсиш суръати 146%), 2021 йилда 599,1 минг тонна ташкил этса, бу ўз навбатида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113% ўсишни ташкил қилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|