“Ўзбекнефтгаз”: Нефтни қайта ишлаш заводидаги технологик қурилмалар куз-қиш мавсумига ҳозирланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар, қайта ишлаш корхоналарининг 2021-2022 йиллар кузги-қишки мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бугунги кунга қадар 1 та технологик қурилма, 7 та қозонлар, 117 та сиғим таъмирланди. 19та сиғимда эса тозалаш ишлари амалга оширилди. 150 метр электр тармоқлари, 7 та трансформатор подстанция, 1та дизель электр станцияси, 200 метр кабель эстакадалар, 8500 метр иссиқлик тармоқлари, 485 метр иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди. 3320 метр сув тармоқлари таъмирланиб, 4 та узлуксиз электр таъминоти (UPS), 36 та захирани автоматик улаш қурилмаларини (АВР) ишчи ҳолати назоратдан ўтказилди.

Шу билан бирга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги 1 та газ конденсати ва нефтни атмосферада дистиллаш қурилмаси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, яна 12 та қурилмада таъмирлаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Қурилмаларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, уларни сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Айни пайтда завод ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|