“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ саноати ҳақидаги энг яхши мақолалар танлови ғолиблари 25 август куни эълон қилинади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан 2021 йилнинг 10 августида “Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноати. Ривожланиш тарихи ва истиқболлари.” мавзусида энг яхши мақола учун танлов эълон қилинган эди.

Ушбу танловда иштирок этиш учун “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “JIZZAKH PETROLEUM” МЧЖ ҚК, “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ, Нефть ва газ саноати Ўзбекистон илмий-мухандислик жамияти, Ўзбекистон Миллий университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, И.М.Губкин номидаги нефть ва газ университети ишчи ходимлари ҳамда талабалари томонидан ўндан ортиқ мақолалар келиб тушган.

Ҳозирда, келиб тушган мақолаларни баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари Сойибжон Негматов, Сайёра Рашидова ва Машҳура Мавлоний ҳамда соҳа бошқарув аппаратида фаолият олиб бораётган фан доктори ва фанлар номзодларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари мақолаларни қуйидаги 5 бешта мезонлар асосида баҳолаши бўйича келишиб олинди:

• мақоланинг грамматик ва орфографик тузилиши;

• республикада нефт-газ саноати тарихининг ёритилиши;

• мақолада келтирилган маълумотлар аниқлиги;
• мақоланинг бир бутун яхлитлиги, тушунарли ва содда услубда ёзилганлиги;

• талабгорнинг мақолада соҳани ривожлантириш бўйича ўз фикр мулоҳазалари берилганлиги.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан шу йилнинг 24 авгут кунига қадар белгиланган ишлар тугатилиб, ғолиблар 25 августь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг веб сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида танлов ғолиблари қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|