“Ўзбекнефтгаз”: 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан фидоий ва ташаббускор ходимлар учун байрам тадбири ташкил этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖда 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан касаба уюшмалари ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшаётган энг фаол, фидоий ва ташаббускор инсонлар меҳнатини эътироф этишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда унинг таркибидаги бошланғич ташкилотлар билан ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ишчи-ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича жамоа шартномаси орқали жорий йилнинг ўтган даврида “Ўзбекнефтгаз” АЖда самарали ишлар амалга оширилганлиги эътироф этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда унинг таркибидаги бошланғич ташкилотлар билан ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ишчи-ходимларни соғломлаштириш бўйича Қашқадарё вилояти Муборак туманида қисқа фурсатда жаҳон андозаларига мос замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар билан жиҳозланган “UNG Medline”МЧЖ клиник шифохонасининг ишга туширилганлигини бунга мисол келтириш мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тизим корхоналарида ишлайдиган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда Муборак шаҳри аҳолисига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида очилган “UNG Medline” клиникасида жами 65 ўринли терапия, кардиология, урология, неврология, гинекология, жарроҳлик бўлимлари ҳамда 150 қатновлик поликлиника, замоновий лаборатория ташкил этилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг июн ойида ишга туширилган “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли замонавий, барча қўлайликларга эга бўлган “UNG TOSHKENT DENGIZI OROMGOHI” МЧЖ сиҳатгоҳида жамият тизимидаги завод ва бошқармаларнинг ишчи-ходим ва уларнинг оила аъзолари дам олиши ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга, жорий йилнинг тўққиз ой давомида коронавирусга чалинган 146 нафар жамият ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига жамият ҳисобидан тегишли ихтисослашган клиник шифохоналарда тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу тадбирларни ташкилотчилари бўлмиш касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда унинг таркибидаги бошланғич ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш мақсадида байрам дастурхони ёзилди. Ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазаси, меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилишда намуна кўрсатган ходимларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|