July 24, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг автотранспорт цехи фаолиятини оптималлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли нефть ташувчи махсус автотранспорт воситалари (нефтевоз) Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳисобига ўтказилмоқда.

Нефть ташувчи махсус автотранспортларни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига балансига ўтказиш бўйича Бошқарув раисининг 2021 йил 6 июлдаги 310-сонли буйруғи қабул қилинди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси автотранспорт цехининиг фаолиятини ўрганиш, оптималлаштириш юзасидан “Ишчи гуруҳ” тузилди.

Транспорт ва махсус техника департаменти томонидан Газли бошқармасидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ўтадиган техникалар кўздан кечирилмокда.

Таъкидлаш керакки, автотранспорт воситалари топшириш олди двигатель рақамлари, шина ва аккумуляторлари хамда инвентар рақамлари кўзда кечирилмоқда.

Автотранспорт воситаларини топшириш – қабул қилиш жараёнида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан биргаликда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|