“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқда “Тахиатош нефть база”сига қарашли 1-сонли АЁҚШ очилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, истеъмолчиларга замон талабларига мос равишда хизмат кўрсатиш борасида бир қатор топшириқлар берилган.

Ушбу вазифаларнинг ижросини бажариш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва хизматлар сифатини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 14 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Муйноқ туманида замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларни ўзида мужассамлаштирган “O'ZBEKNEFTGAZ” бренди остидаги “Тахиатош нефть база”сига қарашли 1-сонли автомабилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси очилди.

Мазкур АЁҚШда истеъмолчилар учун барча турдаги – АИ-80, АИ-91, ва АИ-95 автобензин ҳамда ЭКО дизель ёқилғиси маҳсулотлари сотилиши йўлга қўйилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида фермерларга ҳам хизмат кўрсатиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|