“Ўзбекнефтгаз”: Фарғонада кондан ортилган газ конденсатини ўғирлаётган ҳайдовчи ашёвий далиллар билан ушланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 12 июль куни Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Фарғона вилояти “Марказий Аввал” нефть ва газ конидан 6,3 тонна 32,2 млн сўмлик газ конденсат маҳсулоти “Водийнефттранс” МЧЖ автотранспорти орқали “Куёганёр” нефть база филиалига юклаб жўнатилган.

Тунги соат 23:25 да Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Фурқат кўчаси Канжирга МФйда жойлашган шлакаболок ишлаб чиқариш биносининг ичкарисида 1 тонналик пластмасса конистрларга тўкаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда “Водийнефттранс” МЧЖ ҳайдовчиси томонидан ўғрилик мақсадида қилган ишлари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|