“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси ва “Ишчи гуруҳи” Бухорода нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви Раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида қилинган ишлар ҳамда иккинчи ярим йилликда қилиниши режалаштирилган ишлар ҳолати ўрганилди.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “Covid-19” инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, ишчи-ходимларнинг имкон қадар масофадан ишлашини таъминлаш, улар учун барча шароитларни яратиш кераклиги бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш, Жанубий Кореянинг “SK Engineering & Construction” ва “Honeywell UOP” компаниялари вакиллари билан онлайн конференциялар ўтказиб, лойиҳани белгиланган муддатда бажариш бўйича топшириқлар берилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлган “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Дояхотин” бирламчи газ тайёрлаш қурилмасини қурилиш ишлари билан танишди ва карантин даврида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида қилинаётган қурилиш монтаж ишлари ўрганилди.

Бошқарув раиси томонидан “Дояхотин”, “Саватли”, “Миркомил”, “Ҳожиқазғон” конларидан келаётган углеводородларни ажратиб олиш ва коллекторда углеводородларни тўпланиб қолишини олдини олиш ва кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида қилинаётган қурилиш ишлари 1 августга қадар тугатилиши ҳамда қурилмани ишга қўшиш кераклиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан 4 кун давомида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, конлар ва қудуқларда карантин даврида қилинаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|