“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи электрон кооперация портали орқали ўз маҳсулотларини сотиш имконига эга бўлди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи турли хил маркадаги автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси, Джет A-1 газ турбинали двигателлар учун авиация ёқилғиси, углеводород эритгичи (нефрас), мазут каби маҳаллий нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, тармоқлараро кооперацияни чуқурлаштириш ва қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришда қўшимча қўллаб-қувватлаш, шунингдек, рақобат муҳитини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 июндаги ПҚ–4812-сонли “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган.

2021 йил 10 февралда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан етказиб берувчи сифатида электрон кооперация портали (cooperation.uz)да рўйхатдан ўтиш учун онлайн ариза юборилди, бу ўз навбатида заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бир қисмини ушбу портал орқали сотишга имкон беради.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг электрон кооперация порталига ушбу ҳавола http://cooperation.uz/cooper/brands/view/17754 орқали киришингиз мумкин.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ–4664-сонли Қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” AЖ таркибига кирувчи “Бухоро НҚИЗ”нинг маҳсулотлари “Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси”га қўйиб борилмоқда.


“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|