“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг иш фаолияти қайта тикланди

Бош саҳифа Русский

Режали таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 5 апрелидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 10 кун муддатга тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Заводда углеводород хом ашёларини қайта ишлашда сарфланадиган энергия ресурслар сарфини камайтириш ҳамда келгусида технологик қурилмаларни хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида 10 кун давомида амалга оширилган режали таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилди. Жорий йилнинг 16 апрелидан заводдаги қурилмалар босқичма-босқич йўриқномаларга асосан ишга туширилди.

Ўтган муддат давомида “Бухоро" нефтни қайта ишлаш заводи асосий ишлаб чиқариш цехининг “Атмосфера босими остида нефть ва газ конденсати хом-ашёсини ҳайдаш” ҳамда “Умумий нафтани гидротозалаш” технологик қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Чора-тадбирлар натижасида технологик печдаги иссиқлик алмаштиргичлар ва қувурларни гидромеханик тозалаш, шунингдек, умумий нафтани гидротозалаш катализатори ҳимоя қатламини ўз ичига олган каталитик тизимга алмаштирилди.

Бундан ташқари, “Умумий нафтани гидротозалаш” технологик қурилмасида мавжуд эски русумдаги катализаторни Франциянинг “Axens” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган асосий катализатори “HR-608” бўлган янги русумдаги каталитик тизимга алмаштирилди.

Айни пайтда заводда амалга оширилган режали таъмирлаш даврида режалаштирилган барча ишлар 100 фоизга бажарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|