“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида талабалар ўз билимларини амалиёт билан мустаҳкамлашмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш мақсадида бошқарма ва корхоналарда олий ўқув юртлари талабаларинг амалий машғулот ўташлари, ўқитувчиларининг эса малака оширишлари учун тажриба-синов участкалари яратилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад – талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш, назарий билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришдан иборатдир.

Шу кунларда “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети талабалари учун “Коррозия ва коррозияга қарши ҳимоя” йўналиши бўйича жойларда ўқув машғулотлар ва ўқитувчилари учун малака ошириш дарслари ўтказилмоқда.

Машғулотларни ўтказиш учун моддий-техник манбалари, АКТ ва алоқа, университет ўқитувчиларининг онлайн маърузалари учун зарур бўлган махсус жиҳозланган ўқув хонаси ажратилди.

Заводнинг Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими томонидан талабалар ва ўқитувчиларнинг ишлаб чиқаришда амалий кўникмаларга эга бўлишлари мумкин бўлган махсус ўқув дастури тайёрланди.

Кўп йиллик тажрибага эга устоз ишчи-ходимлар бўлажак мутахассисларни нефть, газ, қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш, транспорт объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш шароитлари, шунингдек, қурилмар ва қувур ўтказгичлар тизими объектларини таъмирлаш жараёнлари билан таништиришди.

Ушбу ўқув машғулотлари талабаларга ўз билимларини амалда қўллашга имкон беради.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|