“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар учун кўҳна Хоразмга саёҳат ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ–3514-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида фоалият олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар учун Хоразм вилоятига саёҳат ташкил этилди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш ва улардаги ташаббукорликни янада ошириш мақсадида саёҳатга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг бошланғич ташкилоти томонидан ўтказиб келинаётган тадбир ва танловларда фаол иштирок этиб келаётган фаол ходимлар жалб этилди.

Ёш кадрлар Харазмнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлмиш Хива шаҳрига саёҳат қилишди. Икки кунлик сайёҳат дастури доирасида ёшлар карантин қоидаларига қатъиян амал қилган ҳолда вилоятнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди. Жумладан, маҳобатли миноралар, масжид ва мадрасалар, савдо гумбазлари ва бозорларида бўлишди.

Ёшлар учун мамлакат бўйлаб бундай сайёҳатларнинг ташкил этилиши, уларнинг Ўзбекистоннинг бой ва кўп асрлик тарихи ҳамда ноёб меъморий ёдгорликлари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлашга ҳамда уларнинг қалбларида ватанпарварлик туйғуларни жўш урдиришга хизмат қилади.

Саёҳат давомида ёшларга Хоразмнинг тарихий масканлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди ва уларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди.


Ёшлар иттифоқи “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ бошланғич ташкилоти

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|