“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида совуқ ҳаво оқимининг ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатишининг олди олинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21–23 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Россия (Москва вилояти) Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди.

2021 йилнинг 22–23 январь кунлари ўртача тунги ҳаво ҳарорати меъёрдан 8–10 даража паст бўлди.

Ишчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва ноқулай об-ҳаво шароитида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида бир қатор эҳтиёткорлик чоралари кўрилди.

Хусусан, “Эҳтиёт бўлинг, сирпанчиқ!” огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиб, асосий йўллар қордан тозаланди ва қум сепилди.

Бундан ташқари, назорат-ўтиш пунктида, ҳар бир бинонинг кириш қисмида, шунингдек, пиёдалар йўлакларига гиламчалар тўшалди.

Барча ходимлар “Қишки ноқулай иқлим шароитида ҳаракатланишнинг хавфсизлик чоралари” мавзусида навбатдан ташқари йўриқномадан ўтказилди.

Барча ҳайдовчиларга “Муз, қор ёғиши, ҳўл қор пайтида, ташқи ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва бошқа ноқулай об-ҳаво шароитида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш” мавзусида навбатдан ташқари йўриқнома ўтказилди.

Шунингдек, кучли совуқ пайтида масъул шахсларнинг навбатчилик чоралари кучайтирилди.

Ходимлар учун меҳнат шароитларини яратиш ва ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш, заводимиз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|