“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида олий таълим муассасалари талабаларининг амалий машқлар ўтказиши ва касбий маҳоратга эга бўлишлари учун барча шароитлар яратилган (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев видеоселектор йиғилишида тизимдаги барча корхоналарда талабаларнинг амалиёт ўташлари учун қулай шароит яратиш кераклиги борасида топшириқ берган эди.

Ана шу топшириқ ижросини амалда бажариш мақсадида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида амалий ишлар бошланди.

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида корхона раҳбарияти ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университетининг Тошкент шаҳридаги филиали вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар малакали мутахассисларни ҳамкорликда тайёрлаш истиқболларини батафсил муҳокама қилдилар.

Учрашув доирасида Олий таълим муассасаси (ОТМ) билан биргаликда ишлашда “Бухоро НҚИЗ” негизида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (МТУ) университети филиали ҳамкорликдаги илмий изланишлар ва назарий ишланмаларни амалга ошириш, мутахассисларни тайёрлаш сифатини, илмий-педагогик ва муҳандис-техник ходимларнинг малакасини оширишга қаратилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Бухоро НҚИЗ” директори A.A.Фазилов меҳмонларга корхонани ривожлантириш стратегияси, шунингдек, концепция, корхонадаги таркибий ўзгаришларнинг мақсадлари ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди. Заводнинг асосий ва қимматли манбаларидан бири малакали мутахассислар эканлиги, уларнинг ортида улкан салоҳият ва кўп йиллик тажриба турганлиги таъкидланди.

“Бухоро НҚИЗ” кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув маркази ташкил этилган. Корхонанинг ҳар бир цехи ўз ўқув синфига эга.

Ёш мутахассисларни тайёрлаш, улар томонидан ишлаб чиқариш кўникмаларининг эгалланиши учун Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали ва Бухоро нефть ва газ саноати коллежи билан биргаликда ҳар йили ушбу ОТМлар талабаларининг ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилади.

Ўқиш ва амалиётни тугатгач, кўплаб талабалар нефть ва газ саноати корхоналарида меҳнат фаолиятларини давом эттиришлари мумкин бўлади.

Ишчи учрашувдан сўнг, университет вакиллари учун “Бухоро НҚИЗ”нинг ишлаб чиқариш майдонлари бўйлаб таништирув экскурсияси уюштирилди, шунингдек, корхонанинг ўқув хоналари кўздан кечирилди ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университетининг Тошкентдаги филиали Ўзбекистон Республикаси Президенти республикада нефть-газ ва нефть-газ-кимё саноатида юқори малакали, олий маълумотли кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2007 йилнинг 12 январдаги Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Учрашув давомида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали ва “Бухоро НҚИЗ” ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|