“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида коррупцияга қарши профилактик тадбири ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Компаниялар фаолиятининг шаффофлигини, корпоратив бошқарув даражаси ва инвестиция жозибадорлигини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда комплаенс назорат қилиш тизими механизми жорий этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ комплаенс инпекторлари томонидан тизимдаги корхоналарда ўқув тренинглари ташкиллаштирилмоқда.

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида комплаенс етакчи инспектори У.Абдурахимов иштирокида “Коррупцияга қарши курашда комлаенс назорат қилиш тизими: ўрни ва аҳамияти” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда корхонанинг бўлим, цех, хизматларининг бошлиқлари, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирок этди. Тренинг давомида иштирокчиларга презентация материалари тақдим қилинди.

Иштирокчилар коррупцияга қарши курашишнинг долзарблиги, коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимининг ривожланиши, мазкур соҳадаги халқаро стандартлар ва хорижий тажриба ҳамда комплаенс назорат тизимининг “Бухоро НҚИЗ” МЧЖга тадбиқ этиш истиқболлари билан танишишди.

Интерфаол шаклда бўлиб ўтган семинарда барча иштирокчилар ўқув жараёнига жалб қилинди, манфаатлар тўқнашувини бошқаришнинг намунавий мисолларидан фойдаланилди, уларнинг билимлари мустаҳкамланди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|