January 22

“Ўзбекнефтгаз”: Устюртда кунлик 1 млн куб метр табиий газ ва 2,5 тонна газ конденсати қазиб олинадиган қудуқ очилди (Видео+Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида кўплаб қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасидаги қудуқлар қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қуйи Сургил” газ конденсат конидаги 21-сонли қудуғида олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам катта муваффақият билан якунланди.

Ушбу қудуқда чуқур ер ости қатламларининг мураккаб тузилиши ва турли геологик қийинчиликларга қарамасдан 4500 метр чуқурликка бурғиланди ва 4180-4500 метр оралиғига фильтр туширилиб истиқболли қатламларни ўзлаштириш натижасида қуйи юра даврига тегишли ётқизиқлардан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олишга эришилди.

Олиб борилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қудуқдан олинган табиий газнинг кунлик миқдори 900 минг куб метрдан ортиқни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун: “Қуйи Сургил” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

Фотолавҳалар:

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|