December 14, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва “KDB Bank Uzbekistan” АЖ ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори Акбар Фазилов бошчилигидаги масъуллар ҳамда “KDB Bank Uzbekistan” АЖ ижрочи директори Чеонг Сеонг Деук, Банкнинг кредит бўлими бошлиғи Сарвар Машарипов ўзаро учрашишди.

Учрашув доирасида томонлар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар ва завод билан банк ўртасидаги ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларнинг стратегик йўналишлари белгилаб олинди.

Очиқ ва дўстона руҳда ўтган музокараларда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ишонч билдиришди.

Янги ҳамкорлик масалалари бўйича аниқ қарорлар қабул қилинди ҳамда келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Йўл харитаси” тузилишига келишиб олинди.

“KDB Bank Uzbekistan” АЖ – Ўзбекистондаги энг йирик халқаро банк бўлиб, Банкнинг асосий акционери банк устав капиталидаги улуши 86,32% бўлган, ҳамда етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан энг юқори кредит рейтинги берилган (StandardandPoor's - AA / Moody's - Aa2 / Fitch– AA-) Корея Республикасининг “KDBBank” (Корея Тараққиёт Банки)дир.

Бухоро нефтни қайти ишлаш заводи Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|