Ўзбекистонда Нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами табриги

Қадрли ҳамкасблар!

Мамлакатимизда сентябрь ойининг биринчи якшанбаси “Нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами” сифатида кенг нишонланмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва ҳукуматимиз томонидан нефть ва газ соҳасини ривожлантириш учун барча шароитлар яратиб берилди,соҳа ходимлари эса ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг энг муҳим тармоғи бўлмиш, Нефть ва газ саноатида эришилган ҳар бир ютуқда барча-барчангизни ҳиссангиз бор. Шу муносабат билан сизларни самимий муборакбод этаман.

Нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган 50 минг нафарга яқин ходимларни матонат ва мустаҳкам ирода тимсолига ўхшатаман.

Ўтган давр давомида барчангиз билан бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилдик ва яхши натижаларга эришиш мақсадида сизларга қўшилиб, геолог, бурғиловчи, мастер, муҳандис, техник, тадқиқотчи ва устага айландим. Имкон қадар сизнинг ёнингизда бўлиб, машаққатли меҳнатингизда елкадош бўлишга ҳаракат қиляпман.

Қаҳратон қиш ва саратоннинг жазирима кунлари ҳам касбингизга бўлган меҳру-муҳаббатингизга, ватанга бўлган садоқатингизга раҳна сола олмаслилигини гувоҳи бўлдим, айни шу сабаб ҳам сиз билан бирга эканлигимдан ғурурланаман.

Сизларнинг ўта машаққатли меҳнатингиз ва масъулиятингиз ватандошларимизга улашмоқда, мамлакат саноати тўхтовсиз ҳаракатланмоқда. Жамият фарвонлигини таъминлаган ҳар бир техника воситасини ҳаракатланишида сизнинг улушингиз бор.

Ишончим комилки, бизни биргаликда янги муваффақиятлар кутмоқда. Биз бир тану бир жон бўлиб, бундан-да кўп ютуқларга эриша оламиз. Барчангиз бир жамоа бўлиб меҳнат қилаётганингиз учун самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Ўзингиз ва яқинларингизга сиҳат-соғлик, бахту омад, фаровон турмуш, касбий муваффақият, тинчлик-хотиржамлик тилайман. Яна бир бор байрамингиз билан табриклайман!

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси
Меҳриддин Абдуллаев