December 14, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Хоразмда яна 17 та ФЁТШ савдога қўйилди, сотилмаганларининг нархи 50 фоизга арзонлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Аҳоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4388-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобча (ФЁТШ)ларини хусусий тадбиркорларга сотилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисини Меҳриддин Абдуллаев томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, ФЁТШларни савдога қўйиш нархлари қадам-бақадам дастлабки қўйилган баҳоси ҳар савдода 10 фоиздан туширилиб, 50 фоизгача пасайтирилиб борилмоқда.

Хусусан, “Урганч нефть базаси” МЧЖда сотилиши белгиланган 44 та ФЁТШдан 39 таси сотилди. Қолган 5 та ФЁТШ нархи 50% га пасайтирилди. Яна қўшимча сотилиши белгиланган 12 та ФЁТШдан айни пайтгача 5 таси мижозларга топширилди. Яна 7 та ФЁТШни “E-ijro auksion” орқали аукцион савдоларига чиқариш давом эттирилмоқда.

Шунингдек, сотилиши белгиланган 39 та автоёнилғикашдан 38 таси ўз харидорларини топиб, сотилмай қолган 1 та автоёнилғикашнинг нархи 40 фоизга пасайтирилди.

Ушбу нефть базага 2021 йил 11 ойи учун 122,2 тонна қора металл чиқиндиларини топшириш режаси белгиланган бўлиб, амалда 133,73 тн топширилди ҳамда топшириқ режага нисбатан 109,4% га бажарилди.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига нефт базанинг жами дебитор қарздорлиги 1 953,8 млн сўмни ташкил қилган бўлса, кўрилган чоралар натижасида қарздорликни 1 055.5 млн сўмга камайтиришга эришилди ҳамда 2021 йил 1 декабрь ҳолатига дебитор қарздорлик 898.3 млн сўмни ташкил қилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|