October 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар “Ходимлар мотивацияси” мавзусидаги семинарда иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

2021 йил 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия академияси, Ўзбекистон Республикаси Миллий банки ҳамда Россия Федерацияси “Газпромбанки” кўмагида “Ходимлар мотивацияси” мавзусида онлайн семинари ташкил этилди.

Ушбу семинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Ходимларни рағбатлантириш – меҳнат унумдорлигини ошириш усулларидан бири ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига корхонада кадрлар сиёсатининг амалга оширишда ходимларни рағбатлантириш орқали уларнинг меҳнат қобилиятини яхшилашга, шунингдек, малакали мутахассисларни жалб қилиш ва уларни сақлаб қолишга қаратилган ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мотивация корхона ва ходимларнинг манфаатларини бирлаштириш мақсадида амалга оширилади. Яъни, компанияга юқори сифатли иш керак, ходимларга муносиб маош керак. Лекин бу ходимларни рағбатлантиришнинг ягона мақсади эмас. Шу тарзда малакали ходимларни сақлаб қолишга, кетаётганларининг сонини минималлаштиришга эришилади.

Шунингдек семинарда мақсадларни белгилаш ва ходимларни маълум вақт ичида натижаларга эришиш учун йўналтириш, энг яхши ходимларни аниқлаш ва муносиб тақдирлаш услублари бўйича маърузалар қилинди.

Иштирокчилар, рағбатлантиришнинг шаффоф усулларини танлашга асос бўлувчи туртки, лавозим, иш юки ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда мотивацияга ҳар хил ёндашувларни асослари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Семинар сўнггида Газпромбанк мутахассислари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларини қизиқтираётган саволларга жавоб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|