“Ўзбекнефтгаз”: Ходимларни COVID-19 коронавирус инфекциясига таҳлил (тест) топшириш ишларини бепул асосда амалга ошириш давом эттирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5969-сонли Фармонига мувофиқ, республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан тизимдаги объектларда “COVID-19” коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш бўйича тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилингандан буён, корхона ва бошқармалардаги ҳар бир объект дезинфекция қилиш воситалари билан таъминланиб, биноларнинг барча хоналари дезинфекция қилиниши йўлга қўйилган.

Департаментнинг 25–30 январь кунларидаги ҳисоботига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ходимлар сони 40 195 нафарни ҳамда қўшма корхоналар билан биргаликда жами 49 450 нафарни ташкил этмоқда.

Бошқарма ва корхоналарда пандемия тарқалишининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “МУРОД МЕД СТАР” МЧЖ, “TASHRET EUROLAB DIAGNOSTIKA” МЧЖ, Тошкент шаҳридаги “МЕД ЦЕНТР”, “CLINC PRO” МЧЖ клиникалар билан шартномалар тузилган.

Жорий йилнинг бошидан шу кунга қадар жами 2 241 нафар ишчи ходим COVID-19 га қарши тест топширган. Тест натижаларига кўра, 1 нафар ходимда хасталик аниқланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|