December 31, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Ўртабўлоқ” сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегати таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда сиқув компрессор станцияларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини ўз вақтида ишга тушириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станцияда қайта тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу Сиқув компрессор станциясининг “Жанубий Ўртабулоқ” конидан табиий газнинг самарали қазиб олинишини таъминлайди. Ундаги мавжуд 3 та газ ҳайдаш агрегати кунлик 3 млн кубометр олтингугуртли табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Айнан ушбу агрегатлар табиий газнинг босимини кўтариш ва Муборак газни қайта ишлаш заводига юбориш ишларини бажаради. Агрегатларнинг биттасининг тўхтаб қолиши, кунлик 240 минг кубометрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

100-сонли газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилган “Сaterpillar G3608” русумли газпоршенли двигател тезкор таъмирга муҳтож бўлганлиги сабабли, ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаси асосида таъмирланди. Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти малакали мутахассислари ва бошқарманинг етакчи мухандислари томонидан қайта таъмирланган газпоршенли двигател муваффақиятли ишга туширилди.

Таъмирлаш ишлари бошқарма ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда бажарилди.

Шунингдек, двигателнинг 7-цилиндридаги шатун блокини тешилган жойи пайвандланди ва бошқа ички қисмлари тўлиқ назоратдан ўтказилди. Бундан ташқари таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Натижада 100-сонли газ ҳайдаш агрегатининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажми қисқаришининг олдини олишга эришилди. Шунингдек регламент ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулодда аварияли ҳолатда тўхтаган пайтда қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланди.

Маълумот учун: “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Миришкор туманида жойлашган. Сиқув компрессор станциясидаги газпоршенли двигател “Сaterpillar G3608” ва “Dresser-Rand 5HOS 4-2” русумли компрессорлари АҚШда ишлаб чиқарилган ва 2013 йилда ушбу қурилмалар ўрнатилиб, ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|