Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Рамазони шариф эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида азал-азалдан алоҳида ўрин эгаллаб келади.

Ушбу қутлуғ ойда сабру қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, меҳр ва кўмакка муҳтожларга янада эътиборли бўлиш, савобли амаллар қилишдек олижаноб фазилатлар мужассам.

Азиз ватандошлар, барчангизни Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман, хонадонингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака ва фаровон ҳаёт тилайман.

Фурсатдан фойдаланиб, завод ва конларда, қудуқларда вахта режимида оиласи бағридан йироқда фаолият олиб бораётган – кузатувчи, чилангар, геолог, кончи ҳамда қурилма ишчиси, электрик, энергетик, механик, технолог, метролог каби барча меҳнатсевар ходимларимга ўз миннатдорчилигимни билдирган ҳолда Рамазон ҳайити байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Барчангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу баракот, оилавий бахт-саодат ва юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда ривож тилайман!

Эзгу ният ва эзгу ишларимиз ҳамиша рўёбга чиқсин! Яратганнинг ўзи ҳамиша сизу бизга мададкор бўлсин!

Меҳриддин АБДУЛЛАЕВ,
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|