March 12

АОКА томонидан Матбуот котиблари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

Бош саҳифа Русский

2022 йилнинг январь-февраль ойларида АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди ҳамда Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Низомга кўра 10 та асосий мезон бўйича баҳоланди.

Унга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот котиби, Бошқарув раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Сиёвуш Хашимовнинг фаолияти рейтингда юқори ўринни эгаллади.

Республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг фаолияти юқори, 97 нафариники ўрта, 75 нафариники қониқарли, 9 нафариники эса паст даражада, деб топилди.

Агентлик томонидан Матбуот котибларининг фаолияти самарадорлиги баҳоланиши ва рейтинги юритилишидан кўзланган асосий мақсади улар ишини таҳлил қилиш, керакли хулосалар чиқариш ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли чораларни ташкил этишга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|