“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ўрганилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё вилоятидаги конларда газ қазиб чиқариш кўпайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишларни ўрганиш мақсадида Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шўртан” конида бўлди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Жамият томонидан 2021 йил август-декабр ойларида, шунингдек куз-қиш мавсумида Республикамиз аҳолисига мунтазам табиий газ етказиб беришни таъминлаш бир қатор ишларни амалга ошириш белгилаб олинган.

Жумладан, иқтисодиёт тармоқларининг нефт ва газ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, углеводород хом ашёси қазиб чиқариш йўналишларида қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси бошчилигидаги Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида ташкил этилган штабда департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида ишчи йиғилиши ўтказилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Йиғилишда конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, айниқса куз-қиш мавсумида аҳоли ва саноат тармоқларини табиий газ етказиб беришни барқарорлигини таъминлаш учун ҳозирдан қазиб чиқаришни кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган ишлар ижроси ва йил охиригача амалга оширилиши белгиланган тадбирлар таҳлилий ўрганиб чиқилди ҳамда уларни тезлаштириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўрсатмалар берилди

Хусусан, “Шўртан” конида углеводородлар захирасини ўстириш бўйича олиб борилаётган 3D сейсмика-геофизика ишлари ҳолати ўрганилиб, минтақанинг чуқур қисмида жойлашган структураларни аниқлаш ҳамда излов-қидирув қудуқларини қазиш ишларини тезлаштириш бўйича тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Ўрганиш давомида, “Шўртан” конидаги қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари жойидан назорат қилиниб, бурғилаш ишларини белгиланган муддатда якунлаш, қазиб чиқариш қудуқларини ўзлаштириш учун газ қувурларини қуриш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига топшириқлар берилди.

Қудуқлардан газ қазиб олишни жадаллаштириш бўйича қудуқларни капитал таъмирлаш ва интенцификация жараёнларини мунтазам ўрганиш, аниқланган мавжуд муаммоли масалаларни қисқа фурсатда жойида ҳал этиш бўйича тегишли мутахассис, раҳбар ходимларга вазифалар белгилаб берилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Бошқарув раиси шу билан бир қаторда, кондаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди.

Энг аввало, ишчи-ходимлар учун шароит яратиш, уларнинг вакцина билан эмланишинини босқичма-босқич ташкил этиш, яшаш шароитларини мунатазам ўрганиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида, Шўртан бош иншоати қурилмаларида олиб борилаётган модернизация лойиҳаларини тезлаштириш бўйича мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб департамент бошлиқларига кўрсатмалар берилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё вилоятидаги табиий газ қазиб чиқиш ва қайта ишлаш корхоналаридаги амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганишни давом эттиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|