“Ўзбекнефтаз”: Тегирмон конлар гуруҳидан “Узуншор” конигача газ коллектори қуриб ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Тегирмон конлари гуруҳи табиий газ йиғиш ва узатиш тизимини модернизация қилиш лойиҳасининг 1-босқичи бажарилди. Ушбу лойиҳа доирасида газ қувурларидаги сиқилишларни бартараф этиш ва углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга эришиш мақсадида, Тегирмон конлар гуруҳидан “Узуншор” конигача диаметри д-168 мм.ли L-19,8 км узунликдаги газ коллектори қуриб ишга туширилди.

Натижада қувурлардаги табиий газ сиқилишларининг бартараф этилиши ва қувурларнинг ўтказувчанлиги ортиши эвазига кунлик қўшимча 150 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришни кўпайишига эришилди.

Қурилиш-монтаж ишлари “Нефтегазтаъмир” МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Зарур бўлган диаметри д-168 мм.ли L-19,8 км узунликдаги газ қувурлари ва бошқа моддий техник ресурслар бошқарманинг ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб ажратилди ва ушбу газ қувурларини, ҳамда моддий техник ресурсларни сотиб олиниши учун сарфланиши лозим бўлган пул маблағлари тежаб қолинди.

Маълумот учун: “Тегирмон” кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб 2019 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|