July 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассисларнинг ички аудитнинг амалий жиҳатлари борасидаги билимлари мустаҳкамланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг иш режасига асосан “ISO 45001” ва “ISO 14001” стандартларининг “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида ZOOM дастури орқали онлайн ўқув-семинар (вебинар) бўлиб ўтди.

Вебинарни “ISO 9001” (сифат), “ISO 14001” (экология), “ISO 50001” (энергия), “ISO 45001” (меҳнатни муҳофаза қилиш) халқаро стандартларига мувофиқ менежмент тизимлари соҳасида TUV Thuringen (Германия), Cert International (Словакия)нинг халқаро аудитори А.К. Хусенов томонидан ўтказилди.

Вебинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги “Андижон нефть базаси” МЧЖ, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ ва “Термиз нефть базаси” МЧЖнинг 40 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этишди.

Иштирокчилар вебинар давомида янги “ISO 45001:2018” стандарти таркибидаги янгиликлар, аудит, атамалар ва таърифлар, аудитнинг турлари, аудитнинг асосий босқичлари, аудиторнинг ишлаш усуллари, “Мос келмаслик” тушунчаси ва аудит тамойиллари каби мавзуларда ўзаро фикрлар алмашишди.

СваЭХ, СМҚваМХ департаментининг етакчи мутахассиси Лазиз Абдуллаев тайёрлади

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|