January 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан Анваров Жавоҳирбек Ғайратжон ўғли Корпоратив муносабатлар ва активларни бошқариш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Жавоҳирбек Анваров шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамияти Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳа ва импорт шартномаларни мажмуавий экспертиза маркази”, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Лойиҳа ва импорт шартномаларни мажмуавий экспертиза маркази”да турли лавозимларда ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|