January 20

“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилда 4,174 миллиард куб метр табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ўтган 2021 йилда нефть ва газ қазиб олиш ва қайта ишлаш борасида олиб борилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида белгиланган режа кўрсаткич топшириқлари ортиғи билан бажарилишига эришилди.

Жумладан, Шўртан газ кимё мажмуасида ўтган йил давомида 4,174 миллиард куб метр (режага нисбатан 100.4 фоиз) табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди.
Натижада, 135,2 минг тонна (режага нисбатан 104 фоиз) полиэтилен, 117,5 минг тонна (режага нисбатан 100,04 фоиз) суюлтирилган газ, 3,53 миллиард куб метр (режага нисбатан 101 фоиз) товар гази, 103,6 минг тонна (режага нисбатан 109 фоиз) газ конденсати, 1053 тонна (режага нисбатан 105,3 фоиз) олтингугурт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, 2021 йил давомида экспорт кўрсаткичлари 5,599 миллион долларни ташкил этди ва режага нисбатан 119,6 фоизга бажарилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мажмуада қурилма ва ускуналарни таъмирлаш ишларини тизимли ва ўз вақтида тўғри марказлаштирилган ҳолда ташкиллаштирилганлиги, шунингдек, ишчи-ходимларнинг ўз вазифаларига масъулият билан ёндошгани топшириқларни ортиғи билан бажарилишига эришишда катта аҳамиятга эга бўлди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|