“Ўзбекнефтгаз” АЖ акциялари фонд биржасининг котировка рўйхатига киритилиши режалаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Бирламчи оммавий акцияларни жойлаштиришни ташкил этиш ташкилоти (IPO)нинг Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров томонидан тасдиқланган "Йўл харитаси" нинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев бошчилигида Республика фонд биржасининг биржа котировкалари рўйхатига Жамият акцияларини киритиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг эркин муомаладаги имтиёзли акцияларининг миқдори 24 312 673 донани ташкил этади. Ҳозирги вақтда ушбу акцияларни сотиб олиш ва сотиш ишлари биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси – “ELSIS-SAVDO” AЖ савдо майдончасида амалга оширилмоқда.

Жорий йилинг ярим йили учун “Ўзбекнефтгаз” AЖнинг имтиёзли акцияларининг нархи ҳар бир акция учун 720 сўмдан 3000 сўмгача, номинал қиймати 500 сўм бўлган. Бу эса, бозорда ушбу турдаги акцияларнинг жозибадорлигини кўрсатмоқда.

Aкцияларни фонд биржаларининг котировкалар рўйхатига киритилиши эса инвесторлар доирасини кенгайишига, уларнинг акцияларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, шунингдек акцияларнинг ликвидлигини ошириш имкониятини беради.

Шу муносабат билан, “Ўзбекнефтгаз” AЖ акцияларини Республика фонд биржасининг биржа котировкалари рўйхатига киритиш масаласи ваколатли бошқарув органлари томонидан кўриб чиқилиши учун тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|