“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар сиёсати бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, жамият таркибидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча жамиятда ёшлар сиёсати бўйича 2021 йилнинг биринчи ярим йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва йиллик устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда жамиятнинг Ёшлар иттифоқи раиси бошчилигида, аппарат ва тизим корхоналари ёшлар етакчилари иштирокида 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича ҳисоботлар ва йил якунигача бажарадиган ишлар тингланди.

Бунда тизим корхоналари ёшлар етакчилари томонидан йил бошидан бери амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг вилоятлар ҳудудида истиқомат қиладиган ёшлар билан учрашувлари ташкил этиш ҳолати, тизим таркибидаги корхона раҳбарларини ёшлар билан ишлаш ёндашуви, ёшлар муаммолари ва таклифларига муносабати ўрганилди.

Корхонада ёшларнинг сони ва улар тўғрисидаги маълумотлар хатловдан ўтказиш ва қайта рўйхат қилинганлиги, жойлардаги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ўтказилган ишлар ҳолати сарҳисоб қилинди.

Тизим корхоналари ёшлари учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этиладиган спорт тўгараклари ва мусобақалари, талабаларга стипендиялар беришни йўлга қўйилганлиги, “Заковат” интеллектуал ўйинлар ва ёшлар китобхонлигини ташкил этилиши таҳлил этилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилаларга кўмаклашиш тадбирлари бўйича ҳисоботлар тингланди.

Йиғилиш давомида айрим тизим корхоналари ёшлар етакчилари ўз вазифасига совуққонлик ва бепарволик билан қараётганлиги боис уларнинг олиб бораётган ишлари танқидий кўриб чиқилди ҳамда келгусидаги фаолиятларини яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Келгусида 2021 йил якунига қадар режа-дастур асосида ишларни амалга ошириб, тизим ёшлари билан мунтазам равишда шуғулланишга қатъиян келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|