March 14

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ соҳасига тегишли илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича музокаралар олиб борилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида баҳорги тижоратлаштириш форуми ўтказилди.

Форумдан кўзланган мақсад уч томонлама – олим, илмий муассаса, тармоқ корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашишдан иборат.

Тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви аппарати департаментлари, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидан тегишли мутахассислар иштирок этишди.

Форум ишида хўжалик бошқаруви органлари, тармоқ корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликлари ва олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган илмий ишланмаларни тармоқлар бўйича саралаб олинган 50 дан ортиқ лойиҳаларнинг тақдимотлари бўлиб ўтди.

Мутахассислар нефть ва газ соҳасига тегишли ишланмаларнинг муаллифлари билан уни амалиётга тадбиқ этиш бўйича музокаралар олиб боришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари олимлар томонидан тақдим этилган “Газни комплекс тайёрлаш қурилмасида ажралиб чиқаётган қатлам сувларини утилизация қилиш”, “Ишлатилган амин эритмаси таркибидаги термостабил тузларни тозалаш”, “Дизель ёқилғиси учун депрессор-диспергирловчи қўндирмалар ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” мавзусидаги ишланмаларга қизиқиш билдиришди ва келгусида олимлар билан ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.

Ушбу келишувларга асосан, келгусида олимлар томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида тажриба ишлари олиб борилади ва ижобий натижалар тасдиқлангач, инновацион лойиҳаларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш юзасидан хўжалик шартномалари имзоланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|