“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси автосаройидаги транспорт воситалари хавфсизлик талабларига мос равишда қайта жиҳозланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти таркибидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мутахассислари ҳамда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси автотранспорт цехи йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ёрдамида автосаройда мавжуд автотранспорт воситалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги транспорти талабларига мос равишда қайта жиҳозланди.

Мазкур автотрансорт воситалари ёрдамида мутахассислар бошқармага тегишли йўловчи ташиш транспортлари (автобуслар), юк ташиш транспорти ва махсус техникаларни йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишини назорат қилиб боради.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидан "Устюрт-Акчолак-Бешкала-Мойнак-Учсай" йўналиши бўйлаб йирик ўлчамли юкларни хавфсиз кузатиш ишлари ташкил этилди.

Жумаладан, йирик ўлчамли юкларни ортиш- тушириш ишлари бошқармага тегишли кран ёрдамида амалга оширилади

Маьлумот ўрнида, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг завод ва бошқармаларида ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини таьминлаш мақсадида хавфсизлик талабларига мос равишда қайта жиҳозланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|