November 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Қурилмани модернизация қилиш орқали йилига 3,0 млрд куб метр табиий газнинг сифатини оширишга эришилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ–4937-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефт ва газни қазиб олиш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларида бир қанча инвестицион лойиҳалар амалга оширилди.

Жумладан, йирик лойиҳалардан бири сифатида “Шўртан бош иншоотларида газни амин билан тозалаш қурилмасини модернизация қилиш” бўйича инвестиция лойиҳасини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Ушбу лойиҳанинг қиймати 10,1 млн долларни ташкил этади.

Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад регенерация газлари ва газ сифатини тозалашда самарадорликни оширишдан иборат эди. Лойиҳа доирасида мавжуд амин билан тозалаш қурилмасининг ускуналари модернизация қилинди.

Лойиҳани амалга ошириш учун қурилмага Хитойнинг “EBARA Great Pumps Co., Ltd”, Англиянинг “Invеntог Sistems PS Ltd”, Чехиянинг “Global Industrial Solutions”, Россиянинг “ГМС Нефтемаш”, Ўзбекистоннинг “Ўзбеккимёмаш”АЖ каби заводларида ишлаб чиқарилган ускуналар ўрнатилиб, ишга туширилди.

Олиб борилган кенг қамровли ишлар натижасида йилига 3,0 млрд куб метр табиий газни тозалаш ва унинг сифатини янада оширишга эришилди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|